Янгиликлар
Пешкў туманида юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилди
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб республика бўйича барча туман, шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Шунга кўра ҳозирда давом этаётган “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ойлиги”ни самарали ташкил этиш мақсадида Адлия вазирлиги ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларга чиқиш орқали юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш билан яқиндан танишишмоқда.
Мана шундай учрашувлардан бир бугун, Пешкў туманида бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ишчи гуруҳ томонидан томонидан тегишли ҳудудлардаги давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари, ижро интизоми учун масъул мутахассислари ва бошқа ходимлари учун амалий семинар ташкил этилиб, юридик марказнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар, шунингдек ташкилотларнинг юридик марказлар билан ишлаш тартиби хусусан, “E-huquqshunos” дастури ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.
Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ аъзолари юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолиятини ташкил этиш яъни марказни жойлаштириш ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилганлиги кўриб чиқилди.
Пешкў туман адлия бўлими