Янгиликлар
Ишчи гуруҳи аъзолари Ромитанда бўлиб, туман юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан яқиндан танишишди
Юртбошимизнинг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ташкил этилиши белгиланган бўлиб, марказлар учун жами 1056 та, шундан Бухоро вилоятига
58 штат бирлиги ажратилган.
Бугун куннинг 2-ярмида Адлия вазирлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳи марказлар фаолиятини янада мувофиқлаштириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатиш учун Ромитан тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишиб, марказнинг моддий-техник базаси, яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, вилоят адлия бошқармаси масъулларига зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди. Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи вакиллари марказлар фаолияти билан танишар экан, соҳа ходимларига қўйилган талаблар ҳақида ҳам батафсил маълумот берди.
Марказлар фаолияти билан танишувдан сўнг, гуруҳ аъзолари томонидан ҳар бир туман, шаҳарда давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда ижро интизоми учун масъул мутахассисларига амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан иштирокчиларга юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, соҳа вакилларига қўйилаётган талаблар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида маълумотлар берилиб, “e-huquqshunos” дастури ва ундан фойдаланиш кўргазмали тарзда тушунтириб ўтилди.
Ромитан туман адлия бўлими