Янгиликлар
Навбатдаги ташриф Вобкент туманида бўлиб ўтди
Бугун, 22 сентябрь куни Адлия вазирлиги ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Вобкент тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ семинар ҳам юқори савияда бўлиб ўтди.
Мазкур семинар давомида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги,соҳа вакилларига қўйилаётган меъёрлар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шундан сўнг, йиғилганларга “e-huquqshunos” дастури ва унинг афзалликлари амалий машғулотлар мисолида кўрсатиб берилди.
Вобкент туман адлия бўлими