Янгиликлар
23
Бугун, 23 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев очиб берди ва бошқариб борди.
Бугун, 23 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев очиб берди ва бошқариб борди.
Видеоалоқа шаклида ташкил этилган йиғилишда барча вилоят округ сайлов комиссиялари жойлардан туриб иштирок этгани каби 3-Бухоро округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиб ва барча аъзолари ҳам қатнашиб, кун тартибида тўртта масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини ва матнини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотлари ҳам тингланди.