Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“Мен ҳам овоз бераман” шиори остида семинар ўтказилди


Республикамизнинг барча ҳудудлари сингари Бухоро вилоятида ҳам сайлов қонунчилиги тарғиботи доирасида кўплаб давра суҳбатлари, мулоқотлар, танловлар ва турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Сир эмаски, айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловга кенг кўламли тайёргарлик кўрилмоқда. Бу галги сайловларга тайёргарлик жараёнини кузатар эканмиз, сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик ва мутлақо янги босқичда ўтишига амин бўлишимиз мумкин. Бу борада сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатларини кенг тушунтиришда адлия органлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда вилоятимиздан 36 529 нафар ёшлар илк мароатаба иштирок этиб ўзларига муносиб кўрган номзодларига овоз беришади. Бу жараёнда ёшлар орасида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш муҳим вазифа саналади. Ана шу мақсадда жорий йилнинг 24 сентябрь куни Бухоро давлат университетининг Педагогика институтида “Мен ҳам овоз бераман” шиори остида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида Бухоро давлат университетининг ва вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан талабларнинг сайловга оид бошланғич билимлари кўплаб савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилиб, жорий йил ўтказиладиган сайловда илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўлган йигит-қизлар билан сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасида ўзаро фикр алмашилди.

Бу каби тарғибот тадбирлари ва ёшлар билан учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

Бекзод НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи