Янгиликлар
25
Адлия вазирининг ўринбосари Бухоро шаҳрида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди
Бугун, 25 сентябрь куни Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси биносида Адлия вазирининг ўринбосари Х. Мелиев томонидан тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан турли мавзулардаги мурожаатлар қабул қилинмоқда. Улар, асосан, солиқ, тадбиркорлик, кредит ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда, ўрганилиши вақт талаб этиладиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, адлия органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорларга соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.