Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия вазирининг ўринбосари вилоятдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашди


   Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Хизмат сафари мобайнида вазир ўринбосари вилоятдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолияти билан танишиш ҳамда улар билан соҳа фаолиятини атрофлича муҳокама қилиш мақсадида Бухоро шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйига ташриф буюрди.

Вилоятдаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусан Бухоро вилоят "Тараққиёт" нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Воҳид Ниёзов ва Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари Зариф Комилов билан ўзаро мулоқаотда бўлиб, ННТлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар юзасидан ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг алоҳида функцияларини нодавлат секторга ўтказиш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Шунингдек, вазир ўринбосари “Мукаммал қиз-Соғлом турмуш” қизларни мукаммалликка етаклаш орқали соғлом турмуш тарзини таъминлаш маркази ҳамда вилояти “Согласие и милосердие” рус миллий-маданий маркази фаолияти билан хусусан, соҳа фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишиб, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумотлар берди.

Бекзод НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими бошлиғи