Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия вазирлиги: жойларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ташкиллаштирилмоқда


Бугун, 25 сентябрь куни адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг ташкил этилиши ҳамда бажарилиши, шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳокимлигида масъуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Холмуродов ҳамда ҳокимликнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари иштирокида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг “республика-вилоят-туман-маҳалла” тамойили асосида ташкил этилиши ҳамда уларнинг ижро этилиши механизмлари муҳокама қилинди.

Хусусан, йиғилишда “Ijro.gov.uz” тизимини юритишда вужудга келаётган камчиликлар, ҳал этилиши ва эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, соҳа вакилларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш, “Ijro.gov.uz” тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув якуни бўйича ҳокимлик масъул ходимларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул ходимларни уларнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, топшириқларни бажариш механизмлари ва муддатларини аниқ белгилаш, уларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ижро ҳолатини раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

Бекзод НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи