Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ватан тақдири менинг тақдиримда


Республиканинг барча ҳудудларида мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим сиёсий тадбир бўлмиш сайлов жараёнининг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик тамойиллари асосида бўлиб ўтишини таъминлаш мақсадида сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатларини кенг тушунтириш мақсадида адлия органлари томонидан семинар-тренинглар амалга ошириб келинмоқда.

Мана шу каби семинар-тренинглардан бири бугун, 27 сентябрь куни Бухоро давлат университети биносида талаба ёшлар орасида "Келажагинг учун овоз бер!" шиори остида вилоят адлия бошқармаси, шаҳар адлия бўлими ҳамда Бухоро давлат университети масъул ходимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида Бухоро давлат университетининг ва вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан талабларнинг сайловга оид бошланғич билимлари савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилиб, жорий йил ўтказиладиган сайловда илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўлган йигит-қизлар билан сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, талаба ёшлар ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар билан боғлиқ материаллар тарқатилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими