Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ногиронлиги мавжуд шахслар сайлов ҳуқуқи қандай таъминланади?


Айни пайтда бўлиб ўтаётган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 3-Бухоро округ сайлов комиссияси аъзолари ҳам онлайн иштирок этмоқда.

Йиғилишда дастлаб Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

Қайд этилишича, имконияти чекланган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, уларга етарли шароитлар яратиш мақсадида қатор ишлар қилинмақда. Хусусан, сайлов тарғиботига бағишланган кўрсатувлар сурдотаржимон орқали эфирга узатилиб, босма ОАВларнинг брайл алифбосидаги вариантлари чоп этилмоқда. 

Шунингдек, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун алохида кабиналар, кириш худудларида пандуслар ташкил этилган. Кўриш имконияти чекланган шахслар учун брайл алифбосидаги бюллетенлар, лупалар ўрнатилиши мўлжалланмоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича йўриқнома талабларининг ижроси бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўгрисида ва бошқа бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

3-Бухоро Округ сайлов комиссияси Матбуот маркази