Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия фахрийлари эъзоз ва эътиборда!


 Тарих бир кунда яратилмайди. Жумладан, адлия органлари тарихи ҳам 100 йиллик тарихга ва бу тарихни яратган шахсларга эга. Ҳар бир соҳада фидойилик билан меҳнат қилган устозларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш инсонийлик фазилатининг олий намунасидир.

Адлия органларида ҳам соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларга мунтазам равишда эътибор қаратилиб, турли байрамлар арафасида ва уларнинг қутлуғ таваллуд айёмларида табриклаш ҳамда тақдирлаш, уларга кўмак кўрсатиш яхши анъанага айланган.

Ана шундай "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттирган ҳолда бугун, 30 сентябрь куни 1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Адлия вазирлиги масъул ходими Ж.Юсупов ва вилоят адлия бошкармаси рахбарияти бошчилигида ҳамда Нотариал палата вилоят бошқармаси раҳбарияти биргаликда адлия тизимида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирда ўз ҳаёт сабоқлари билан шогирдларига камарбаста бўлиб келаётган бир қатор фахрийлар билан учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб, масъуллар фахрий М.Хусейнов хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Учрашув давомида тиббий муассасаларнинг малакали мутахассислари иштирокида тиббий кўрик ташкил этилиб, фахрийимизнинг мурожаатига асосан даволаниш учун вилоят Кардиология марказига жойлаштирилди.

Шундан сўнг, навбатдаги ташриф оилавий адлия бошқармаси тизимида меҳнат қилган Қурбоновлар оиласининг хонадонида бўлиб ўтди. А.Қурбонов ва М.Қурбоновалар нотариат соҳасида кўп йиллар меҳнат қилиб, соҳада бир қатор шогирдлар етиштириб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган оилалардан бири ҳисобланади. Ташриф давомида масъуллар хонадон эгалари билан учрашиб, уларнинг соҳада босиб ўтган йўллари ва эришган ютуқлари ҳамда ундаги машаққатлар ва ҳозирги яратилган имкониятлар хусусида сўз юритдилар. Мазкур учрашув давомида ҳам тиббий кўрик ташкиллаштирилиб, мутахассилар томонидан фахрийимизнинг соғлиғи бўйича керакли тавсиялар берилди.

Бу каби учрашувлар кун давомида ўтказилиб, учрашувлар давомида улар билан суҳбатлашиб, уларга кўтаринки кайфият бағшланди.

Дарҳақиқат, уларнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати олдида доим таъзимдамиз ва улар билан фахрланамиз. Зеро, бу устозларимиз тирик тарихимиз ва жонли энциклопедиямиздир.