Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

"Келажагинг учун овоз бер!" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди


Ҳозирги кунда республиканинг барча ҳудудларида мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим сиёсий тадбир бўлмиш сайлов жараёнининг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик тамойиллари асосида бўлиб ўтишини таъминлаш мақсадида сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатларини кенг тушунтириш мақсадида давлат органлари томонидан семинар-тренинглар амалга ошириб келинмоқда.


Мана шу каби семинар-тренинглардан бири куни кеча Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида талаба ёшлар орасида Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан "Ватан тақдири менинг тақдиримда" лойиҳаси доирасида "Келажагинг учун овоз бер!" шиори остида вилояти Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали масъул ходимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтди. 


Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида тадбир ташкилотчилари томонидан талабларнинг сайловга оид бошланғич билимлари савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилиб, жорий йил ўтказиладиган сайловда илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўлган йигит-қизлар билан сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, талаба ёшлар ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар билан боғлиқ материаллар тарқатилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими