Янгиликлар
"Келажагинг учун овоз бер!" шиори остида навбатдаги семинар тадбири бўлиб ўтди
Ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган янгиликларни мунтазам равишда кенг жамоатчиликга етказиш демократик давлат, эркин ва мустақил, фаровон жамият қуришдек вазифанинг ғоят муҳим омили ҳисобланади. Адлия органлари эса мана шу ҳуқуқ тизимидаги янгиликларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Шудан келиб чиқган ҳолда жорий йилнинг 5 октябрь куни вилоят адлия бошқармаси, Бухоро шаҳар адлия бўлими ва Интеллектуал мулк ҳимояси маркази ходимлари ҳамкорликда Бухоро давлат университетида талаба ёшлар орасида "Келажагинг учун овоз бер!" шиори остида семинар тадбири ташкил этишди.
Мазкур тадбир давомида дастлаб талаба ёшларга адлия органи масъул ходимлари томонидан Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан бўлган ўзгаришлар хусасан, сайлов бўлиб ўтиш муддати, вақти, хориж давлатида ташкил этиладиган сайлов участкалари ва хорижда яшаётган фуқароларимизга сайлов ҳуқуқларини амалга оширишларида давлатимиз томонидан яратиладиган имкониятлар, сайлов қонунчилигида муддатидан олдин овоз бериш ва жойида туриб овоз бериш каби масалалар хусусида тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг, талаба ёшлар ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида марузачилар томонидан қонунчиликда талаба ёшларга таълим кредити, академик таътил, ўқишни кўчириш ва талаба ёшларга ижара тўловида берилган имтиёзлар каби нормалар юзасидан тушунтиришлар берилиб мавзуга доир тарқатма материаллар тарқатилди.