Янгиликлар
“Кексалар ҳафталиги” доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорига асосан октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.
Шундан келиб чиқган ҳолда адлия органлари томонидан ҳудудлар кесимида кекса нуронийлар билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Шу каби тадбирлардан бири куни кеча Когон шаҳар адлия бўлими томонидан Когон шаҳридаги "Темирйўлчилар" истироҳат боғида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир давомида дастлаб тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз учун муҳим сиёсий жараён бўлмиш сайлов қонунчилиги хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди. Шундан сўнг, мамлакатимизда фуқороларни ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Когон шаҳар адлия бўлими