Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Адлия китобхонлари клуби” ташкил этилди


Китоб – замонлар тўлқинида сузувчи, ўзидаги маънолар хазинасини аждодлардан авлодларга авайлаб етказувчи тафаккур кемасидир. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китобхонлик маданиятини оширишга оид қатор қарорлар ва фармонлар қабул қилиниб, юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоблар сонини эмас, китобхонлар салмоғини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Президент ташаббуси билан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланиш, маданият ва санъат, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, китобхонлик ва китоб мутолаасига самарали жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқоридаги фикрларимиз тасдиғи саналади.

Шундан келиб чиқган ҳолда жорий йилнинг 12 октябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят юридик техникуми ҳамкорлигида “Адлия китобхонлари клуби” ташкил этилди. Клубнинг тил байрами олдидан ўтказилган йиғилиши келгусидаги режалар муҳокамасига бағишланди.

Тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси масъул ходими сўзга чиқиб, “Адлия китобхонлари клуби”ни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва ушбу клуб ўз олдига қўйган вазифалар юзасидан батафсил тўхталиб ўтиб, клуб аъзолари бўлмиш юридик техникум ёшларининг фирк ва мулоҳазалари тингланган ҳолда “Адлия китобхонлари клуби”нинг кейинги фаолияти хусусида вазифалар белгилаб олинди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши китобхонликни ёшлар онгига сингдириш билан бир қаторда уларнинг маънавияти ва салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими