Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Street Law” лойиҳаси доирасида сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.


Жамиятимизда ҳар бир фуқаро сайлов нима эканлигини, сайлов ҳуқуқини амалга ошириш тартибидан хабардор бўлиши муҳим саналади. Фуқароларнинг сайловга оид саводхонлиги уларнинг сайлов жараёнларига бўлган ёндашуви, масъулиятини ҳамда жамият келажагига бефарқ эмаслигини англатади. Ўз навбатида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш эса барча давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаси саналади.

Шунга кўра, фуқароларнинг сайлов қонунчилиги борасида билимларини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бугун, 13 октябрь куни Бухоро темирйўл вокзалида вилоят адлия бошқармаси раҳбарлигида вилоят юридик техникумининг талабларидан иборат "Адолат қанотлари" волонтёр тарғибот гуруҳи ва Когон шаҳар адлия бўлими ходимлари биргаликда "Мен сайловда шахсан овоз бераман" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Дастлаб, темирйўл вокзали радиоузели орқали вокзалга ташриф буюрганлар ва ишчи-хизматчилар учун қисқача маъруза қилиниб, унда сайловда овоз бериш, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов қонунчилигини бузилиши юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир давомида адлия ходимлари ва кўнгиллилардан иборат ўқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан тайёрланган 250 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилиб, фуқаролар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Маълумот ўрнида, эртадан яъни 14 октябрдан бошлаб муддатидан олдин овоз бериш бошланади. 2021 йил 14-20 октябрь кунлари соат 9:00 дан 19:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш мумкин, агар сайлов куни сайловчи ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаса.

Бекзод НИШОНОВ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи