Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Street Law” лойиҳаси доирасида "Ўз келажагинг учун овоз бер!" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.


Мамлакатимиз ҳаётидаги катта сиёсий жараён — Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Жамиятимизда ҳар бир фуқаро сайлов нима эканлигини, сайлов ҳуқуқини амалга ошириш тартибидан хабардор бўлиши муҳим саналади. Фуқароларнинг сайловга оид саводхонлиги уларнинг сайлов жараёнларига бўлган ёндашуви, масъулиятини ҳамда жамият келажагига бефарқ эмаслигини англатади. Ўз навбатида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш эса барча давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаси саналади.

Бугун — 14 октябрдан бошлаб сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши бошланди. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.

Шунга кўра, фуқароларнинг сайлов қонунчилиги борасида билимларини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бугун, 14 октябрь куни «Бухоро» халқаро аэропорти биносида вилоят адлия бошқармаси «Бухоро» халқаро аэропорти масъул ходимлари билан ҳамкорликда вилоят юридик техникумининг талабаларидан иборат "Адолат қанотлари" волонтёр тарғибот гуруҳи иштирокида "Ўз келажагинг учун овоз бер!" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида адлия ходимлари, «Бухоро» халқаро аэропорти ва кўнгиллилардан иборат ўқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқлари мавжудлиги,  муддатидан олдин овоз бериш тартиби, чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатларига киритиш ва Сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш хусусида тушунтиришлар берилиб, мавзуга доир тайёрланган 200 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилиб, фуқаролар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жахонигир АШУРОВ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси