Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер!


  Сайловларда фуқароларни фаол иштирок этишга чорлаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бугун, 19 октябрь куни "Бухоро марказий деҳқон бозори" ҳудудида "Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер" шиори остида акция ўтказилди.

Акция 3-Бухоро сайлов округи комиссия аъзолари, вилоят адлия бошқармаси ва шаҳар адлия бўлими ходимлари ҳамда вилоят юридик техникум ўқувчиларидан иборат "Адолат қанотлари" волонтёр гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда ташкилотчилар томонидан тадбиркорлик субъектлари ва бозорга ташриф буюрган фуқаролар ўртасида сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқийга оид нормаларни ҳамда муддатдан олдин овоз бериш тартибини тушунтириш юзасидан бевосита ва бозор радио узели орқали тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Хусусан, деҳқон бозорига ташриф буюраётган фуқароларга мутахассислар томонидан сайлов қонунчилиги бўйича флаер ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилиши билан бирга фуқароларни қизиқтирган бошқа соҳага оид масалалар бўйича ҳам бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

— Ушбу лойиҳа аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, аҳоли гавжум жойларда ташкил этилиб, фуқароларимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид сайлов масалаларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва эркинликларини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, — дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Жаҳонгир Ашуров.

Шунингдек, акция давомида фуқаролар ўртасида турли викторина ва блиц савол жавоб ўйинлари ташкил этилиб, фуқароларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Абдураҳимхўжа Бафаев,
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи