Янгиликлар
"Сиз сайлов ҳуқуқларингизни биласизми?" мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳар биримиздан нафақат Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқини бажо келтиришни, балки фуқаролик бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам талаб қилади.
Сайлов жараёнида ҳар бир сайловчининг шахсан ўзи иштирок этишини тушунтириш, сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини юксалтириб бориш мақсадида "вилоят - туман (шаҳар) - маҳалла" принципи асосида тарғибот тадбирларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Шунга кўра, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини ҳаётда қўллай олишлари учун сайлов жараёнлари билан боғлиқ тизимли ва кенг қамровли семинар-тренингларни ташкил этиш мақсадида 3-Бухоро округ сайлов комиссияси ва вилоят адлия бошқармасининг яқиндан ҳамкорлиги йўлга қўйилган бўлиб, жойларда тизимли равишда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 19 октябрь куни Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро туман бўлимида, туман Мактабгача таълим бўлимида, тумани Кўп тармоқли поликлиникасида, туман Тиббиёт бирлашмасида, туман Халқ таълими бўлимида "Сиз сайлов ҳуқуқларингизни биласизми?" мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинар-тренингларда Округ сайлов комиссияси аъзоси Шарофат Нурова ва туман адлия бўлими масъул ходими Нурмуҳаммад Имомовлар томонидан иштирокчиларга муддатидан олдин овоз бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишнинг ҳуқуқий асослари, овоз бериш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва улар билан танишиш, сайлов жараёнида кузатувчиларнинг ўрни, сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари иш фаолиятини ташкил этиш каби мавзулар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Шухрат НАБИЕВ,
Бухоро туман адлия бўлими
катта маслаҳатчиси