Янгиликлар
"Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки" мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Эркаклар билан хотин-қизлар ўртасидаги тўлиқ ва ҳақиқий тенглик қонун устуворлигига асосланган адолатли ва демократик жамиятнинг ғоят муҳим элементи ҳисобланади. Аёллар томонидан ўз ҳуқуқларини тўла ва тенг амалга оширишлари мамлакатда тинчликни мустаҳкамлаш ва демократия учун энг муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланиб улгурди.
Шунга кўра, бугун 19 октябрь куни Қоракўл туманидаги Абул Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида туман адлия бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар учун "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки" мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, туман адлия бўлими бошлиғи Умид Турдиев томонидан иштирокчиларга хотин-қизларнинг сайлов жараёнида сайловчи, Президентликка, депутатликка номзод, сайлов комиссиясининг аъзоси, кузатувчи, партиянинг ваколатли вакили, ишончли вакил сифатида эркаклар қатори тенг ва эркин, очиқ ва ошкора иштирок этиш ҳуқуқлари тўғрисида сўз юритилиб, хотин-қизлар ва эркаклар сайлаш ва сайланишда тенг ҳуқуқларга эгалиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир қизқин савол-жавобларга бой ўтиб, якунда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқларни янада кенгайтиришга қаратилган ўзаро фикр алмашилди.
Дониёр Бўриев,
Қоракўл туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси