Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Мен шахсан ўзим овоз бераман!


Вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарлари сингари Бухоро туманида ҳам сайлов қонунчилиги тарғиботи доирасида кўплаб давра суҳбатлари, мулоқотлар, танловлар ва турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини, сайлов ҳуқуқи кафолатлари, унинг конституциявий ҳуқуқий асосларини аҳолига, хусусан ёшларга етказиш муҳим аҳамият касб этади.

Бинобарин, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда вилоятимиздан 36 529 нафар ёшлар илк мароатаба иштирок этиб ўзларига муносиб кўрган номзодларига овоз беришади. Бу жараёнда ёшлар орасида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш муҳим вазифа бўлиб, адлия органлари томонидан бу борада тизимли равишда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 19 октябрь куни Бухоро тумани Касб-ҳунар мактабида “Мен шахсан ўзим овоз бераман” шиори остида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда Бухоро туман адлия бўлими масъул ходими Имомов Нормуҳаммад томонидан ўқувчи ёшларнинг сайловга оид бошланғич билимлари кўплаб савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилиб, сайловда овоз беришда ёшларнинг ўрни ва роли борасида ўзаро фикр алмашилди.

– Мен бу йил илк марта сайловда қатнашиб, энг муносиб номзод учун овоз бераман, – дейди мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев – Ушбу тадбирда сайлов ҳақидаги билимларимни оширишга муваффақ бўлдим. Ватанимизда биз, ёшлар учун барча замонавий шароит яратилган. Ҳозир амалга оширилаётган ислоҳотлар бизларнинг ана шундай орзуларимизни рўёбга чиқаришга қанот бўлаётганидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бу каби тарғибот тадбирлари ва ёшлар билан учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этаёган бўлиб, сайлов қонунчилиги юзасидан кенг тарғибот тадбирлари олиб борилади.

Шухрат НАБИЕВ,
Бухоро туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси