Янгиликлар
"Ўз келажагинг учун овоз бер!" шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Жамиятимизда ҳар бир фуқаро сайлов нима эканлигини, сайлов ҳуқуқини амалга ошириш тартибидан хабардор бўлиши муҳим саналади. Фуқароларнинг сайловга оид саводхонлиги уларнинг сайлов жараёнларига бўлган ёндашуви, масъулиятини ҳамда жамият келажагига бефарқ эмаслигини англатади. Ўз навбатида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш эса барча давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаси саналади.
Округ сайлов комиссияси аъзолари ва Вобкент туман адлия бўлими ходимлари билан ҳамкорликда бугун, 18 октябрь куни Вобкент туманидаги "Экваториал Чодак" МЧЖда 300 нафар корхона ишчи-ходимлари ўртасида "Ўз келажагинг учун овоз бер!" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этишди.
Тадбир давомида ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов қонунчилигини бузилиши юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар бериб ўтилиб, мавзуга доир тарқатма материаллар тарқатишди.
Вобкент туман адлия бўлими