Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 20 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–717-сон Қонун қабул қилинди. 

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ЎРҚ-427-сонли Қонунига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, унга кўра эндиликда Кенгаш:

 судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

Шунингдек, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

- Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади; 

- ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин. 

Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

У.Бозоров, Жиноят ишлари буйича Шофиркон туман суди раиси