Янгиликлар
Иш ҳақи тўланмаган... Адлия аралашгач 41 нафар фуқаронинг иш ҳақилари ундирилиши белгиланди
Вобкент туманида яшовчи фуқаро С.И. туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, “Вобкент сув истеъмолчилари уюшмасида ишлашини, 4 ойлик иш ҳақиси тўланмай келинаётганлигимаълум қилиб, ойлик иш ҳақини тўланишида амалий ёрдам сўради.
Мурожаат адлия ходимлари томонидан жойига чиқилиб ўрганилганда, иш берувчи ташкилот – туман сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан нафақат мурожаат муаллифининг ойлик иш ҳақиси балки, яна 40 нафар ишчи-ходимларнинг жами 167 млн. 552 минг. 422 сўм иш ҳақлари ҳақиқатда тўланмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра “Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади” деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мурожаатингиз юзасидан қонуний ечим топиш мақсадида тўланмаган иш ҳақларини ундириш бўйича тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судига суд буйруғи тартибида ариза киритилиб, суднинг тегишли суд буйруғига биноан қарздор Вобкент тумани сув исътемолчилари уюшмасидан 41 нафар фуқаро манфаатида ҳисобланган, лекин тўланмаган жами 167 млн. 552 минг. 422 сўм иш ҳақлари ундирилиши белгиланди.
Жамшид Қандов,
Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи