Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқий саводхонлик давр талаби


 Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик даражаси ҳар бир давлат ва жамиятнинг ривожланганлигини белгилайдиган муҳим мезонлардан бири саналади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, бу эса ўз навбатида ҳар бир давлат хизматчисининг ўз соҳасига оид қабул қилинган қонун нормаларидан хабардор бўлишни талаб этади.

Шунга кўра, жорий йилнинг 29 октябрь куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида соҳа ходимлари учун "Ҳуқуқий саводхонлик давр талаби" мавзусида семинар тадбири ташкил этилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси, Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди. Дастлаб сўзга чиққанлар ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири эканлиги алоҳида қайд этиб ўтишди.

Шундан сўнг, кун тартиби бўйича вилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-713-сон Қонуни ва "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-711-сон Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга тегишли масъул ходимлар томонидан жавоблар берилди.

Бекзод Нишонов,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи