Янгиликлар
Адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2021 йилнинг 9 ойи давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлиси бевосита вилоят юридик техникум мажлислар залида ўтказилиб, унда бошқарма марказий аппарат таркибий бўлинмалари, тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Ҳайъат йиғилишида бошқарма ва унинг тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан айрим ходимларга жарима ва 1 нафар ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни инобатга олиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими