Янгиликлар
Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни 11 ноябрь – "Касаба уюшмалари куни" муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бӯлиб ӯтди.
Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши вакиллари, вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия органлари ходимлари, касаба уюшмалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб тадбирда касаба уюшмаси вилоят Кенгаши вакиллари сўзга чиқиб, йиғилганларни қутлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида касаба уюшмалари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштироки, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюушмалари нуфузини ошириш ва тизимдаги фидокорна меҳнати учун вилоят адлия бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси - Туйғун Азимов Субхонович вилоят кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими