Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари учун семинар ўтказилди


Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 29 июнь куни “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга биноан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш белгиланган эди.

Мазкур Президент қарорига биноан юридик хизмат кўрсатиш марказлари давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Амалиётда учраётган муаммолар ва тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг ҳузуридаги туман ва шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари учун тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 2 ноябрь куни Бухоро педогогика коллежи мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси раҳбарлигида Бухоро шаҳридаги Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ходимлари учун ташкил этилди.

Тадбирда адлия ходимлари томонидан иштирокчиларга “E-huquqshunos” электрон тизими билан ишлаш тартиби, ташкилотда иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг назоратини ташкил этиш, ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш мавзуларида маърузалар қилинди.

Тадбир якунида йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими