Янгиликлар
01
Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари!
Барчамизга маълумки, Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.
Яқинлашиб келаётган қиш мавсуми муносабати билан таъминотчи корхоналар томонидан энергия манбалари (газ, сув, электр энергия, кўмир) етказиб беришдаги муаммолар юзага келиши эҳтимоли бор албатта.
Бундай вазиятларда муаммоларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳал этилишини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларимизга ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Ишонч телефони оператори: +99865 223 21 20
“Ишонч телефони” хизмати ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача фаолият кўрсатади.