Янгиликлар
Фаолиятнинг тартиб-таомиллари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда ушбу Фармойиш ижросини самарали таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда вилоят адлия, солиқ, божхона бошқармалари, Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.
Шу боис ҳам истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида юртимизда иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар мантиқий изчилликда босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари натижасида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди, шунингдек ҳисобот тақдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.
Шунингдек, тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Баротов маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти, мазкур қарорга асосан Ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисида Низом ҳақида алоҳида тўхталиб, реестрни юритиш тартиби ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб ўтди.