Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Бюджет жараёнининг очиқлиги-фаол жамоатчилик назортаининг муҳим омили


Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб сайтларида, шунингдек, очиқ маълумотлар порталида бюджет жараёнларининг очиқлиги бўйича маълумотлар кенг жойлаштириб келинмоқда. Амалга оширилаётган ушбу ишлар юртимизда очиқлик сари қўйилган қадамлардан бири бўлди дейиш мумкин. Зеро, очиқлик – давлатлар ва жамиятлар ривожланишида шунчалик аҳамиятлики, давлатлар тараққиётини аниқлашга қаратилган турли соҳалар бўйича халқаро рейтинглар ва индексларнинг муҳим компоненти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2021йил 7 майдаги «Бюджет жараёнининг очиқлиги таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»га буйруғи айнан шу очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан давлат харид ва буюртмаларида коррупцион ва рақобатга зид амалиётларни минималлаштиришда муҳим ўринга эга бўлди.

Эндиликда расмий веб-сайтларда ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги маълумотлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

Бухоро вилоят Адлия бошқармасининг расмий веб-сайтида жорий йилнинг ўзида 27 маротаба бюджет харажатлари билан боғлиқ маълумотлар жойлаштирилган. Маълумотлар орасида, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар, бошқармага бюджетдан ташқари ажратилган маблағлар, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ўрин олган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Очиқ бюджет” ахборот порталида бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва харажатлар ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларини тизимлаштирилган ҳолда туман(шаҳар)лар кесимида жойлаштириб борилиши фаол жамоатчилик назорати ташкил этилишида алоҳида аҳамиятга эга.

Шухрат Умедов,

Бухоро вилоят Адлия бошқармаси

Молия-иқтисод бўлими бошлиғи