Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳамкорлик келишуви имзоланди


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил иститути Бухоро ҳудудий бўлинмасида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, ЎзННТМА ресурс маркази ҳамкорлигида нодавлат нотижорат ташкилотларининг форуми бўлиб ўтди. Унда маҳаллий давлат хокимияти ва бошқарув органлари, жамоат ва нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий-ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Ушбу тадбир “Даҳлдорлик ва масъулият билан мамлакат равнақи сари” шиори остида ўтказилди.IMG_4725.jpg

Форумда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари З.Тўйева, Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахматов, ФЖШМҚМИ Бухоро ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Ж.Болтаев ННТларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрни, вилоят ижтимоий –иқтисодий ривожланишидаги мақсадли дастурларни амалга оширишда ННТларнинг иштироки, ННТ, ОАВ ва ФЖШМҚМИнинг ахборот –таҳлилий фаолиятини яхшилаш йўналишлари тўғрисида гапирдилар.

Тадбирда асосий эътибор, жамоат назорати ва ижтимоий шерикчиликни амалга оширишда ННТ ташкилотларинг ролини оширишни мукаммаллаштириш масалалари муҳокамаси, шунингдек ижтимоий масалаларни ечишда, аҳоли бандлигини таъминлашда ҳамда шахс хуқуқ ва манфаатларини шакл ва механизмларини кенгайтириш мақсадида жойларда ННТлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат хокимияти, бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро амалий алоқаларга қаратилди.IMG_4723.jpg

Форумда ФЖШМҚМИ Бухоро ҳудудий бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги, ЎзННТМА ресурс маркази вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси вакиллари сўзга чиқиб, ННТ ва соғлиқни сақлаш органларининг ўзаро ҳамкорлиги, аҳолини иш билан таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш, аҳолини сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёлларни жамият ҳаётида ролини ошириш, аҳолини турли қатламларини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик институтларининг ролини ошириш масалаларига тўхталиб ўтдилар.

Форумда ННТлар ўзаро ва давлат бошқарув органлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.