Янгиликлар
Фаолият таҳлил этилди
Бухоро вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2013 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устивор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ҳайъат аъзолари, бошқарма бўлим ва шўъба масъул ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ органлари мудир(а)лари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Тадбирда таъкидланганидек, 2013 йилнинг 9 ойи давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 98 та таклиф киритилди.
2013 йилнинг 9 ойи давомида жами 601 таариза ва шикоятлар келиб тушди. Кўриб чиқилган мурожаатлардан 378 таси ёки 73,8 фоизи қаноатлантирилди.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 63 фоизи (46 та), шартномалар тузилиши ва ижроси юзасидан мурожаатларнинг 60,6 фоизи (20 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 66,1 фоизи (78 та), хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоясига оид мурожаатларнинг 43,7 фоизидаги (7 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.
Бундан ташқари бошқарманинг “Ишонч телефони”га (008, 223-74-16, 223-21-20) 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 33 та (тадбиркорликка оид 21 та, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида 1 та, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида 7 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 4 та) мурожаатлар келиб тушди.
Бошқарманинг барча бўлимлари томонидан “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда келтирилган ҳар бир важларнинг қаноатлантириш даражасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Шунингдек, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 26 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 1 та ННТ қайта давлат рўйхатига, 13 та ННТ ҳисоб рўйхатига, 43 таси эса қайта ҳисоб рўйхатига олинди (шундан 13 та нодавлат нотижорат ташкилоти 1 та ариза билан қайта рўйхатдан ўтказилди).
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 56 та тақдимнома ва огоҳнома, 2 та маъмурий таклифлар киритилган ва 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 28 нафар шахс интизомий, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўтган даврда 2 та хорижий корхона ва 1 та қўшма корхона, 1 та ломбард ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди, 15 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди.
Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 565.011 минг сўмлик 513 та даъво аризалари киритилди.
Йиғилишда бошқарма фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан мутассадиларнинг ахборотлари тингланди ҳамда камчиликларни бартараф қилиш ва уларга қайта йўл қўймаслик, шунингдек келгусидаги вазифалар бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.