Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ!


DSC_0204.JPG

Маълумки, бирор нарсани ўрганишга киришишдан аввал яратилиш тарихидан муайян даражада хабардор бўлиш тақозо этилади. Ҳар бир суверен давлатнинг ҳуқуқий асосларидан бири — унинг асосий қонуни — Конституцияси ҳисобланади. Жамият келажакни кўзлаб яшайди ва унинг пойдеворини мустаҳкам қуришга ҳаракат қилади. Шу нуқтаи назардан қараганда, истиқлол йилларида давлатимиз, жамиятимиз эришган буюк ютуқ — Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси бўлди.

Давлатимиз томонидан барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг муҳим таркибий қисми бўлган ёшларга оид сиёсатни изчил амалга оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.DSC_0197.JPG

“Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида “Конституция: жамиятимиз тараққиётининг муҳим ҳуқуқий асоси” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Пешку туман 1-сон умумтаълим мактабида туман ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан ҳуқуқий саводхонлик кечаси ташкил этилди.

Ушбу тадбирда ўқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида шеър ва қўшиқлар куйланди. Шунингдек, Конституциянинг боб ва моддалари ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.