Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Эртамиз бугундан бошланади!


Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллик байрамини кенг нишонлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2013 йил 15 ноябрдаги буйруғи қабул қилиниб, вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари туман (шаҳар)ларга бириктирилди. Шунга асосан, масъул ходимлар зиммасига туман (шаҳар) ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимларини жалб этган ҳолда жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги, маърифий учрашувлар ва давра суҳбатлари, семинар ва анжуманларни юқори савияда ўтказиш белгиланди.

Ҳозирда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллик байрамини нишонлаш бўйича жойларда давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан Бухоро шаҳар 23-сон болалар учун ихтисослаштирилган санатор турдаги мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини таълим муассасаларининг ўқувчиларига кенг тушунтириш бўйича “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда мактаб-интернат тарбияланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, уларнинг шахсий ҳуқуқ, эркинликлари, сийсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари билан бирга фуқароларнинг бурчлари тўғрисида ҳам кенг тушунчалар бериб ўтилди.