Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлия кўмагида муаммо ҳал бўлди


Бухоро вилояти адлия бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро Д.Х. нинг меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини тиклашда ҳамда қўшимча тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Фуқаро Д.Х. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бош юрисконсульти вазифасида фаолият юритган.  

“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг маълумотида Марказнинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси транзит ҳисоб рақамига мажбурий ижро бюроси томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида 133 889 888 сўм, 2021 йилнинг 2-чораги давомида 18 272 071 сўм, 3-чораги давомида 1 158 881 513 сўм, 4-чораги давомида 34 448 816 сўм, 2022 йилнинг 1-чораги давомида 63 306 916 сўм, 2-чораги давомида 271 132 872 сўм, 4-чораги давомида 128 212 908 сўм қарздорлик тўловлари ундирилганлиги кўрсатилган.  

Бироқ, “Бўш турган обектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан юридик хизмат ходими Д.Хга бошқарма фойдасига суд тартибида ундирилган 2020 йилнинг 1-чорагидаги қарздорликлар учун 6 694 494 сўм, 2021 йилнинг 2-чорагидаги қарздорликлар учун 973 603 сўм, 3-чорагидаги қарздорликлар учун 12 250 000 сўм (Ўзбекистон Республикасида ўша вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори 245 000 сўм ташкил қилган), 4-чорагидаги қарздорликлар учун 1 722 440 сўм, 2022 йилнинг 1-чорагидаги қарздорликлар учун 3 165 345 сўм, 2-чорагидаги қарздорликлар учун 13 550 000 сўм (Ўзбекистон Республикасида ўша вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори 245 000 сўм ташкил қилган), 4-чорагидаги қарздорликлар учун 6 410 645 сўм, жами 44 766 527 сўм тўловлар тўлаб берилмаган.  

Бошқарманинг хатида юридик хизмат ходимларига ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органлари ҳамда ташкилотлари фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи миқдорида мукофотланиши кўзда тутилган бўлсада, суд тартибида ундирилган маблағлар бўйича юридик бўлим томонидан ҳеч қандай маълумот ёки билдиришнома раҳбарият номига тақдим қилинмаганлиги, шунингдек, ўтган молия йиллари давомида ташкилот харажатлар сметасида 5 фоизли мукофот пули назарда тутилмаганлиги кўрсатилган.  

–Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги 2733-сонли “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг 3-бандида юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши назарда тутилган, – дейди Бухоро вилояти адлия бошқармаси ходими Т.Азимов. –Юқоридагиларга асосан фуқаро Д.Х. манфаатида жавобгар “Бўш турган обектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан тегишли тўловларни ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро манфаатида 44 766 527 сўм миқдорида тўловлар ундирилиши белгиланди.  

Зариф Комилов, ЎзА