Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро Давлат Университети қошидаги 4-сон академик лицейида “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури” мавзусида анжуман ташкил этилди.IMG_4891.jpg

Анжуман Тошкент давлат юридик университети, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят хўжалик суди, вилоят прокуратураси, ФЖШМҚМИ Бухоро ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари иштирокида ташкил этилди.IMG_4910.jpg

Анжуманда Тошкент давлат юридик университети профессори М.Баратов маъруза қилиб, ўз маърузасини лицей талабаларига саволлар бериш ҳамда уларнинг фикр мулоҳазаларини тинглаш билан бошлади. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ тараққиёт йўлимизни тўғри танлаганимиз, ривожланишнинг беш тамойилига асосланганлигимиз, ривожланган давлатлар қаторига қўшилганимизни аниқ маълумотлар асосида, шунингдек, Конституциямиз асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қиладиган самарали тизим яратилиб, изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этиб келинаётганлиги, энг муҳими, бу каби саъй ҳаракатлар, аввало, фуқароларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тажибоев, вилоят хўжалик суди раиси Ш.Мамадияровлар ҳам маъруза қилиб, бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни юксак даражада эътироф этиб, ёшлардан фақат ўқиб ўрганиш талаб этилаётганини айтиб ўтдилар.

Анжуман сўнгида фаол қатнашган талабалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.