Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Коррупциясиз тараққиёт: муаммо ва ечимлар


Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Навқирон Бухоро” ижтимоий текширишлар марказининг “Коррупциясиз ҳаётни таъминлаш: муаммо ва ечимлар” лойиҳасига 58414 миллион сўм миқдорида давлат гранти ажратилган эди.

Грант лойиҳаси доирасида Бухорода “Коррупциясиз тараққиётни таъминлаш: муаммо ва ечимлар” ва “Коррупциядан холи жамият сари” ўқув услубий қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссияси ва нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди аъзолари, вилоят адлия бошқармаси ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилар, талабалар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари  вакиллари қатнашди.  

– Лойиҳа эришадиган учта асосий мақсадни айтиб ўтаман, – дейди “Навқирон Бухоро” ижтимоий текширишлар маркази раҳбари Феруз Бафоев. –Биринчидан, давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизими такомиллаштирилади. Иккинчидан, давлат хизматига ҳалоллик стандартлари жорий этилади. Учинчидан, манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан назорат амалга оширилади.



“Коррупциядан холи жамият сари” ўқув услубий қўлланмасида коррупция тушунчаси, турлари ва унинг намоён бўлиш шакллари, коррупциянинг жиноят-ҳуқуқий тавсифи, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва уларнинг ривожланиш тарихи, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аксилкоррупция ахлоқни шакллантириш, коррупция муросасизлик маданиятини шакллантириш, коррупцияга қарши курашишни тартибга солувчи халқаро ҳужжатлар ва хорижий давлатлар тажрибаси ёритилган. Илмий-амалий қўлланма давлат фуқаролик хизмати ходимлари, талабалар ҳамда мазкур мавзуга қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган.

Тақдимот доирасида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Бухоро вилояти “Навқирон Бухоро” гуманитар тадқиқотлар маркази томонидан “Коррупциясиз тараққиётни таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги республика илмий-назарий анжумани ҳам ўтказилди.  

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашнинг асосий йўналишлари” мавзусида Ижтимоий шериклик комиссияси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абира Ҳусейнова, “Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси Анвар Раҳматов ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант ғолибларига сертификатлар топширилди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА