Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Конституция ва ёшлар


IMG_5023.JPGЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Камолот ЁИҲ, адлия бошқармаси, сиёсий партиялар ҳамкорлигида “Конституция ва ёшлар: эзгу ғоялар рўёби!” шиори остида акция ташкил этилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ватанга муҳаббат, юртга садоқат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялашни ўз олдига мақсад қилган ушбу тадбирда мингдан ортиқ талаба ёшлар иштирок этдилар.IMG_5006.JPG

Юқори савияда ташкил этилган акцияда иштирокчилар бир неча гуруҳларга бўлиниб, ҳуқуқшунослар ва турли идора ва ташкилотлар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиниш жараёни, Конституция доирасида қабул қилинган ва қабул қилинаётган қонун нормалари, бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида атрофлича фикр алмашдилар.

Шунингдек, тадбир давомида талаба ёшлар томонидан Конституциянинг ҳар бир моддасини қай даражада пухта эгаллаганликлари, кундалик ҳаётда қўллай олишлари борасида савол-жавоб тарзида беллашув ташкил этилиб, иштирокчилар совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида фаол ёшлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллик байрам тантанасига бағишлаб, жонли куй ва қўшиқлар ижро этилди.