Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳуқуқий саводхонлик-фаровон келажак кафолати


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил интститути Бухоро ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган “Ҳуқуқий саводхонлик-фаровон келажак кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.IMG_5100.JPG

Давра суҳбатининг асосий мақсади, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар билан таништиришдир.

“Камолот” ЁИҲ ва сиёсий партиялар, “Ёшлар қаноти” фаоллари, Олий ўқув юртлари талабалари, ФЖШМҚМИ Бухоро ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбати давомида қабул қилинганлигининг 21 йиллиги нишонланаётган асосий қонунимизнинг жаҳон андозаларига мос келиши, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг муҳим ҳуқуқий нормаларини ўзида мужассам этганлиги кенг халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилганлиги, унинг нормалари кундалик ҳаётимизда тўлиқ намоён бўлаётганлиги таъкидланди.IMG_5110.JPG

Жамиятда қонун устунлигини таъминлаш, энг аввало ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятга, яъни ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши баробарида ўзгалар ҳақ-ҳуқуқини, давлат ва шахс манфатларини ҳурмат қилишига боғлиқ. Шу боис давлатимиз томонидан ҳуқуқий саводхонлик масалалсига алоҳида эътибор берилаётгани, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш чоралари кўрилаётгани тушунтирилди.

Президентимизнинг 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрсида”ги Фармойишига мувофиқ, бошланғия таълим босқичидан бошлаб Конституцияни ўрганиш жорий этилди. Таълим босқичларида инсон ҳуқуқларига оид билим асослари, қонунчилик ва халқаро ҳуқуқнинг нормаларини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдилар.