Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Конституция – миллат келажагининг ҳуқуқий пойдевори!


IMG_5180.JPGБухоро муҳандислик техника технологиялари институтида “Конституция – миллат келажагининг ҳуқуқий пойдевори!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси ҳамда Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиларининг маърузалари асосида ташкил этилган мазкур тадбирнинг асосий мақсади, ёшларни ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаолликларини оширишдир.

Институт талабаларининг маданий чиқишлари билан ташкил этилган тадбирда истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, яратиб берилаётган кенг кўламли шарт-шароитлар, бугунги кунга қадар эришилган ютуқларга алоҳида урғу берилди.IMG_5191.JPG

Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан талабаларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида савол-жавоб тарзида бошланди. Ҳар бир соҳа вакиллари ўз маърузалари давомида саволлар бериб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддаси инсон манфаатлари учун хизмат қилиши, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқлари билан бирга бурчларини ҳам унутмасликлари лозимлиги, дунё миқёсида рўй бераётган сиёсий воқеалардан огоҳ бўлишлари лозимлиги, мустақиллик йилларида ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мамлакатимизнинг порлоқ келажагига ўз ҳиссасаларини қўшишлари лозимлиги таъкидланди. Зеро, мамалакатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, келажак ёшларнинг қўлида, ёшларнинг ҳаракатида, ёшларнинг қурбида керак бўлса қудратида!