Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтказиш


Бухоро вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тартиблари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ходимлари иштирок этдилар.

Ундан кўзланган асосий мақсад–тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда, уларнинг фаолиятини тугатишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий риоя этиш, шунингдек қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларни туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари раҳбар ва ходимларига тушунтириб, кейинги рўйхатдан ўтказиш ва тугатишларда ушбу киритилган ўзгартиришларга қатъий ва мунтазам риоя этиш бўйича ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришдан иборатдир.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ижроси ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш бўйича айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари ушбу ўзгартиришлар билан таништириб ўтилди.

Жумладан, Қарорга асосан 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилиши, электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан намунавий шакллар асосида тайёрлаш имконияти бўлган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилиши, электрон рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, ушбу саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.