Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Норма ижодкорлиги: ютуқлар ва муаммолар


Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида, норма ижодкорлиги фаолиятини самарали ташкил қилишга, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати яхшиланишига хизмат қилмоқда.DSC09781.JPG

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шу соҳага масъул раҳбарлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги: ютуқлар ва муаммолар” мавзусидаги ўтказилган республика анжуманида бу борадаги ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Анжуманда қайд этилганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон қонунчилигининг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш эса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатини сезиларли даражада яхшилаш, ҳуқуқий нормалар коллизияси, номувофиқликлари ва кўп маънолилигининг олдини олиш, норматив кўрсатмаларни амалга оширишда салбий оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш имконини беради.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, ҳозирда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган бўлиб, хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятига қўйилган талаблар янада кучайтирилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат Адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Қайд этилганидек, бу йўналишда Адлия органлари қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга оширади.

Анжумада бу борада қилинган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Хусусан, 2013 йилнинг 9 ойи давомида ҳудудий адлия органлари томонидан 882 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, 400 дан ортиқ қарорлар давлат ҳисобига олинган.DSC09791.JPG

Шу билан бирга, адлия органларининг тақдимномаларига асосан экспертизадан ўтказилмасидан қонунчилик талаблари ҳамда техникасига зид равишда қабул қилинган 100 га яқин қарорлар бекор қилинган. Таъсир чоралар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 33 нафар маъсул мансабдор шахслари интизомий жавобгарликка тортилган.

Қайд этилганидек, айрим маҳаллий давлат ҳокимликларида соҳага бириктирилган масъул ходимларнинг қўнимсизлиги, ҳали муайян тажриба ва кўникмаларга эга бўлмаган мутахассисларнинг мазкур соҳага масъул этиб белгиланиши қарор лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ишларининг самарали ташкил қилинишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундай камчиликларнинг келиб чиқишни олдини олишда амалдаги қонунчилик талабларигақатъий амал қилиш, соҳа мутахассислари малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, бу борада маҳаллий давлат ҳокимликларида ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳатлар бардавомийлигини таъминлаш орқали маҳаллий давлат ҳокимликларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳизмат қилиши қайд этилди. Анжуман якуни бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.