Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Профессионал армиянинг асоси


IMG_5270.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотлари доирасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси масъул ходимлари иштирок этидилар.

Тадбирда “Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар-замонавий профессионал армиянинг асоси” мавзусида маъруза тингланди.

Тадбирда қайд этилганидек, Истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакат мудофааси давлат сиёсатининг устивор вазифаларидан бири сифатида белгиланганли, 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Мудофаа ишлар вазирлиги ташкил этилганлиги, 1992 йил 14 январда эса мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмалар Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганли ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган мазкур ҳужжат юртимиз хавфсилигига таҳдид солиши мумкин бўлган хавф-хатарларни олдини олиш асосида армиямизни ислоҳ қилишга қаратилган узоқ муддатли дастурнинг ишлаб чиқилишига йўл очди.IMG_5271.jpg

Шу билан бирга Президентимизнинг 2008 йил 20 ноябрдаги “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, мазкур ҳужжатга мувофиқ миллий армиямизнинг тайёргарлиги ҳар томонлама такомиллаштирилиб, муддатли ҳарбий хизматга чақирувни йилига бир марта – февраль-март ойларида ташкил этиш йўлга қўйилганли таъкидланди.

Маърузалар юзасидан ходимлар ўртасида фикр алмашинув бўлиб, давра суҳбати мунозараларга бой тарзда ўтди.