Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ватан посбонлари шарафланди


Бухоро вилоят мусиқали драма театри биносида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.Безымянный.png

Тантанали йиғилишни Бухоро шаҳар ҳокими В.Ўринов кириш сўзи билан очди.

Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг тантанавор садолари янгради.

Йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсанов “4-Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда миллий армиясининг ўтган йигирма йиллик давр мобайнида босиб ўтган шонли йўли ҳақида маъруза қилди.

Муҳтарам Юртбошимиз, мамлакатимиз Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг бевосита раҳнамоликларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа даврда мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтди ва бугунги кунда сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этмоқда,-деди вилоят раҳбари ўз сўзида.-Қуролли Кучларни изчил ислоҳ этиш давомида принципиал янги ташкилий-штат тузилмаларини, ҳарбий бошқарув тизимларини, турли қўшин турлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш механизмларини шакллантириш, ҳарбий хизматчиларнинг профессионал тайёрлигарлигини юқори даражага кўтариш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли, маъно-мазмунига кўра улкан ва беқиёс ишлар амалга оширилди.

Дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларни модернизация қилиш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини, мамлакатимизга қарши қаратилган ҳар қандай тажавузга ўз вақтида ва муносиб зарба бериш қобилиятини оширишни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматнинг бир йил этиб белгиланиши, чақирувнинг ўзи эса бир йилда бир марта амалга оширилиши, сафарбарлик–чақирув резерв хизмати жорий этилиб, Қуролли Кучларимиздаги ҳарбий хизматчиларнинг ярмидан кўпини шартнома асосида хизматга чақирилган аскар ва сержантлар ташкил этаётгани армиямизнинг қиёфаси ва жанговар имкониятларини, ҳарбий жамоалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни тубдан ўзгартириш имконини берди. Бунинг натижасида эса армиямиз юртбошимиз таъкидлаганларидек, нафақат Ватанимиз чегараларини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилувчи куч, балки мустаҳкам ирода ва характер, мустақил фикрлаш қобилияти шаклланадиган, жисмоний чиниқиш ва юксак инсоний фазилатлар камол топадиган ҳақиқий профессионал малака ошириш мактабига айланди.

Кейинги йилларда Президентимизнинг ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш ва Ватан ҳимоячиларига имтиёзлар яратишга қаратилган фармон ва қарорлари ҳарбий хизматчмларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Уларда қўшинларнинг жанговар ижтимоий-сиёсий ҳамда сафарбарлик жиҳатдан тайёргарлигини янада такомиллаштириш мақсадида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди ва амалга оширилмоқда. Чунончи, ўтган йиллар давомида вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар мудофаа ишалари бўлимлари бинолари замонавий рекостркция қилинди, вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг йиғув пункти қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўтган йилда Мудофаа вазирлиги тизимидаги 22 нафар ҳарбий хизматчи янги уйларга эга бўлишди.

Ўз ҳаётини миллий армиямиз билан боғлаш мақсадида мамлакат олий ҳарбий ўқув юртларига кираётган бухоролик ёшлар кўпайиб бормоқда. Жумладан, жорий ўқув йилида 70 нафар ёшларимиз олий ҳарбий ўқув юртига қабул қилинди. Бу ҳудудлар бўйича мамлакатда энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари ўтган чақирув мавсумида ўз йигитлик бурчини намунали ўтаб, ҳарбий қисмнинг имтиёзли гувоҳномаси билан қайтган 218 нафар бухоролик йигитлар жорий ўқув йилида 27 фоизли қўшимча балл ҳисобига республикамизнинг турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинганлиги ҳам Юртбошимиз томонидан миллий армиямиз сафида хизмат қилган ёшларга яратилган имтиёз ва ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.

Тадбирда вилоят ҳокими барча иштирокчиларни “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади ва бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди. Тантанали тадбир юртимизнинг таниқли санъаткорлири иштирокидаги байрам концерти билан якунланди.