Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Комиссия йиғилиши


Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Уни мазкур комиссия раиси, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсанов бошқариб борди.

Дастлаб “Ўзбекистон Республикаси наркотик мoддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг 2013 йил 25 декабрдаги мажлиси 368-сонли баёни топшириқларининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги ҳамда “Вилоятдаги нарко вазият ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарша кураш борасида 2013 йил давомида вилоятда амалга оширилган ҳамда 2014 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги аппарати гуруҳ раҳбари И.Маҳмудовнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси иш режасидан ўрин олган чора-тадбирларнинг тизимли равишда амалга оширилганлиги боис ўтган йилда ҳуддудда нарковазият ҳолати бирмунча яхшиланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик натижалари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Комиссия йиғилишида “Вилоятда наркотик моддалар мавжуд экинларни етиштириш ҳолатлари кўпайганлигининг сабаблари ва аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича вазифлар тўғрисида” ҳамда “Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиясининг 2014 йил учун иш режаси тўғрисида”ги масалалар ҳам муҳокама қилинди.