Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш бўйича Бухоро тажрибаси оммалаштирилади  



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига асосан жойларда адлия органлари томониданаҳолининг кундалик ҳаётида учраётган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. 

Шу мақсадда Адлия вазирлигининг кўрсатмасига мувофиқ аҳоли муаммоларини “фуқаро-маҳалла-адлия” тизими орқали ҳал этиш бўйича Бухоро вилояти тажрибаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Унга кўра, Фармон ижроси бўйича ишларни намунали ташкил этиш мақсадида дастлаб Қоракўл ва Ромитан туманларида биттадан маҳалла фуқаролар йиғинлари танлаб олинди. Хусусан, Қоракўл туманидаги “Эски Қалъа” ва Ромитан туманидаги “Боғитуркон” маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юриш, сайёр қабуллар ва тарғибот тадбирлари давомида ҳуқуқий муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари масъул ходимлари иштирокида ўтказилган семинарда Қоракўл ва Ромитан туманлари адлия бўлимлари раҳбарларининг юқоридаги маҳаллалар бўйича ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш амалиётига бағишланган тақдимотлари тингланди.

Адлия бўлимлари томонидан маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу муаммолар ечими бўйича зарур чораларни кўриш, шунингдек аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, тадбиркорлар орасида қонунчилик мазмун-моҳиятини тушунтиришга оид тарғибот тадбирларини олиб бориш юзасидан батафсил маълумот берилди.

Семинар якунида туман (шаҳар) адлия бўлимларига Қоракўл ва Ромитан туманлари амалиётини оммалаштирган ҳолда жойларда янги Фармон ижросини тўлиқ ва сифатли ташкил этиш, ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида зарур кўрсатмалар берилди.