Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ФҲДЁ янги бинода


1.jpgПешкў тумани маркази—Янгибозор шаҳарчасида фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ)бўлими янги икки қаватли замонавий бинода фаолият бошлади. Умумий қиймати 532 миллион сўмлик объектни 47-хўжаликлараро кўчма механизациялашган жамланма жамоаси 8 ойда қуриб битказди.

Шуни айтиш керакки, шу пайтгача, ФХДЁ бўлими туман ҳокимлиги биносида жойлашган эди. Янги бинода бу муассасанинг тўлақонли фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилгани туман аҳолиси ва ходимларга анча қулай бўлди. Шунингдек, бу ерда никоҳларни қайд қилиш хонаси ҳам жойлашди.

Ҳуқуқий муассасанинг фойдаланишга топширилиши Умиджон Тўхтаев ва Фарида Жамолова учун қувончли воқеага айланди. Ёш келин-куёвнинг турмуш қуриши бу ерда қайд қилинган илк никоҳ сифатида эсда қоладиган бўлди. 2.JPGФҲДЁ бўлими мудираси Дилдора Зиядуллаеванинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида туман бўйича 1040 га яқин никоҳ расмийлаштирилган.

Оила қуриш ва фарзанд туғилиши инсон ҳаётидаги энг қувончли воқеалардан ҳисобланади, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акрам Халилов.—Улар тантанали қайд қилинадиган муассасалар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш “Мустаҳкам оила йили” ҳудудий дастурида кўзда тутилган. Унга мувофиқ Пешкўдан ташқари Ғиждувон ва Қоракўл туманларида ҳам ҳадемай, никоҳларни тантанали қайд этиш хонасини ўз ичига олган ФХДЁ бўлимлари учун янги бинолар фойдаланишга

топширилади.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси