Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Миқдор ва сифат ўзгаришлари


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил иститути Бухоро ҳудудий бўлинмаси томонидан «Бухоро вилоятида фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари» мавзусидаги ҳисобот конференцияси ташкил этилди. DSC00917.JPG

Тадбирда Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, вилоятда фаолият олиб бораётган етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳудудий партия ташкилотлари, вилоят сайлов комиссияси, журналистлар ижодий уюшмаси, «Маҳалла» жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 

Ҳисобот конференциясининг асосий мақсади, Бухоро вилояти ҳудудида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланишининг асосий кўрсатгичлари ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот тақдим этиш, шунингдек, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасининг 2013 йилдаги фаолиятини ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирокида муҳокама қилиш, эришилган натижаларни аҳолига етказиш, камчиликлар, фойдаланилмаган имкониятлар ва муаммоларнинг ечими бўйича ўзаро фикр алмашиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олишдан иборатдир. 

Конференцияда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари У.Шакиров, ФЖШМҚМИ Бухоро ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Бафоев ННТларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрни, вилоят ижтимоий–иқтисодий ривожланишидаги мақсадли дастурларни амалга оширишда ННТларнинг иштироки, вилоят ҳудудидаги фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланишининг асосий кўрсатгичлари тўғрисида маълумот бердилар. DSC00894.JPG

Тадбирда асосий эътибор, жамоат назорати ва ижтимоий шерикчиликни амалга оширишда ННТ ташкилотларинг ролини янада оширишни такомиллаштириш масалалари муҳокамаси, ННТларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрни, ННТ, ОАВ ва ФЖШМҚМИнинг ахборот–таҳлилий фаолиятини яхшилаш йўналишларига қаратилди.

  Конференцияда ФЖШМҚМИ Бухоро ҳудудий бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, ЎзННТМА ресурс маркази, “Камолот ИЁҲ, сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари вакиллари сўзга чиқиб, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижобий кўрсатгичлар, муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, ҳудудий оммавий ахборот воситалари фаолиятининг таҳлили, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ҳудудлардаги долзарб масалаларни ҳал этишдаги фаолияти, ҳудудий партия ташкилотларининг партия дастурий мақсадларини амалга ошириш ва сайловлардаги иштироки, аҳолини сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аёлларни жамият ҳаётида ролини ошириш, аҳолининг турли қатламларини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик институтларининг ролини ошириш масалалари муҳокама этилди.
 Конференция сўнгида иштирокчилар муҳокама этилаётган мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари жамият ривожидаги улкан аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.