Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Янги қонунлар тарғиботи


Бухоро вилоят адлия, Ички ишлар, Молия бошқармалари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “2014 йил 20 январдаги Ўзбекистон Республикасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини суд, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлик субъектларининг кенг доирасида, айниқса хорижий инвесторларга ва жамоатчиликка кенг ёритиб бериш мақсадида Бухоро вилоят Санъат коллежида ва вилоят Хўжалик судида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.DSC02083.JPG

Ушбу анжуманда Бухоро вилояти адлия бошқармаси, Хўжалик суди, Бухоро вилоят Жиноят ишлари бўйича суди, Бухоро вилоят Фуқаролик ишлари бўйича суди, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирок этдилар.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад - мамлакатимиз миқёсида содир бўлаётган янгиликлар, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларни кенг жамоатчиликка тушунтириш, бугунги кундаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларини мазмун-моҳиятини тўғри тушунтиришдан иборатдир.DSC02083.JPG

Анжуманни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг ўринбосари Т.Очилов ва Бухоро вилоят Хўжалик судининг раиси Ш.Мамадияров очиб берди ва “2014 йил 20 январдаги Ўзбекистон Республикасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартиришларнинг ҳуқуқий аҳамияти ва киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, анжуманда қонунга киритилган ўзгартиришнинг моддалари бирма-бир тушунтириб берилди.

Ўқув давомида, ИИБ бўлим бошлиғи А.Ғиёсов томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича маъруза қилинди.

Тадбир сўнгида анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.